Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Dreamliner» нега рейсдан олинди? «Uzbekistan Airways» расмий ахборот берди

«Dreamliner» нега рейсдан олинди? «Uzbekistan Airways» расмий ахборот берди

Фото: «Uzairways»

Интернет нашрларида «Uzbekistan Airways» миллий авиакомпаниясига қарашли «Boeing 787 Dreamliner» ишдан чиққани ва рейсдан олингани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Миллий авиакомпания ушбу хабарлар юзасидан расмий ахборот берди.

Унда айтилишича, «Uzbekistan Airways» халқаро стандартларга мос тушувчи парвозларни амалга оширишда давом этмоқда. Компания авиапарки таркибидаги барча ҳаво кемалари режали техник кўрик ва модификациядан мунтазам равишда ўтказилади. Шу вақтда самолётлар рейслардан олинади. 

«Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун ушбу жараёнлар янги ҳаво кемаларига, жумладан, «Boeing-787 Dreamliner»га ҳам қўлланилади. Аввал хабар берилганидек, авиакомпаниянинг «Dreamliner»ларидан бири режали хизмат кўрсатиш ва модификацияга йўлланган, уларнинг якуни бўйича худди шу турдаги иккинчи ҳаво кемаси ҳам бундай жараёнларга юборилди», — дейилади «Uzbekistan Airways» хабарида.

Расмий ахборотда келтирилишича, нотўғри маълумот тарқалишининг олдини олиш мақсадида «Uzbekistan Airways» томонидан «Boeing» ва «General Electric» компаниялари вакиллари иштирокида брифинг ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг