Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дубай аэропортида полициячи роботлар пайдо бўлади

Дубай аэропортида полициячи роботлар пайдо бўлади

Фото: «Depo.ua»

Шубҳали шахсларни аниқловчи ва кузатувчи, уларнинг ҳаракатлари ҳақида маълумот бера олувчи робот тез орада Дубай аэропортида пайдо бўлади. Дубай божхонаси ушбу роботни синаб кўришга ҳам улгурди.

«Бу андроиддир. У ҳали тўлиқ ишлаб чиқарилмади, аммо аэропортларда бошланғич синовлардан ўтди», — дея маълумот берган Дубай божхонасининг инновациялар маркази мутахассиси Холид Заруний.

Унинг сўзларига кўра андроид юзни таниш, рентгенда сканер қилиш ва термал кўриш қобилиятига эга. У ҳар қандай шубҳали шахс ҳақида маълумот тўплаш ва махсус марказга жўнатиш имкониятига ҳам эга бўлади.

Хавф-хатар йўқ пайти эса робот йўловчилар билан оддийгина салом-алик қилади, холос.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг