Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёга машҳур «Honeywell» компанияси Тошкентда «ақлли» тизимлар яратишга қизиқмоқда

Дунёга машҳур «Honeywell» компанияси Тошкентда «ақлли» тизимлар яратишга қизиқмоқда

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Кеча, 29 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳамкорликда Америка Қўшма Штатларининг «Honeywell» компанияси мутахассислари билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда «Honeywell» компанияси мутахассислари Тошкент шаҳрида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларида «Ақлли шаҳар» (Smart cities), «Ақлли бино» (Smart Buildings), ақлли ёритгичлар, интелектуал транспорт тизими, коммунал соҳа бўйича ақлли ҳисоблагич тизими (электр, сув, газ), ақлли автотураргоҳлар, чиқиндиларни интеллектуал бошқариш тизимларини жорий этиш бўйича тақдимотлар ўтказишди.

Қайд этиш лозимки, жаҳонга машҳур бу компания кўплаб мамлакатларда «ақлли» тизимлар яратган. Жумладан, Дубайдаги улкан «Бурж Ҳалифа» иншоотини ўзининг тизимлари билан жиҳозлаган. Ҳозирда «Бурж Ҳалифа» нафақат дунёнинг энг баланд биноси, балки энг «ақлли» иншоотларидан бири саналади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг