Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Дунёни берайлик болажонларга...»

«Дунёни берайлик болажонларга...»

Фото: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий-техник институти

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ҳамда муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий-техник институти курсантлари томонидан Қибрай тумани халқ таълим бўлимига қарашли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида «Дунёни берайлик болажонларга» шиори остида хайрия тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида Ҳарбий-техник институти фахрий қоровулининг кўргазмали чиқиши ҳамда курсантларнинг қўл жанги усуллари намойиш этилди. Бу эса ўз ўрнида болаларда жуда катта қизиқиш уйғотди. Институт курсантларининг «Алвон беретлар» бадиий ҳаваскорлик ансамблининг чиқишлари ва эстрадамиз хушовоз хонандаларининг шўх қўшиқлари ҳам болажонлар кўнглига бирдек ёқди.

Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари қаторида шу мактабни тамомлаган, 2018 йилда Хитойда ўтказилган оғир атлетика бўйича паролимпия ўйинлари ғолиби Рўза Қўзиева ҳам иштирок этиб, ўз хурсандчилигини болажонлар билан улашди.

Бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари томонидан болаларга қимматбаҳо совғалар улашилиб, мактаб кутубхонаси учун 200 та бадиий ва эртак китоблар совға қилинди.

Шунингдек, бўлиб ўтган ҳар бир жараён институт муддатли ҳарбий хизматчилари ва 1-босқич курсантлари рассомлари томонидан оқ қоғозларда тасвирланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг