Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Душанбеда палов фестивали ўтказилади

Душанбеда палов фестивали ўтказилади

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида шу йилнинг 10 ноябрь куни палов фестивали ўтказилади. Фестивал янгиланган Фирдавсий номидаги боғда бўлиб ўтади.

«Айни пайтда фестивалда иштирок этувчи ошпазлар сони, шунингдек, уларни рағбатлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда»,- дейилади шаҳар маъмурияти ахборот хизмати хабарида.

Фестивални ўтказишдан мақсад меҳмондўстлик, ошпазлик санъати ва миллий қадриятларни тарғиб қилишдан иборат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг