Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДХХ ходими ҳоким ўринбосари бўлди

ДХХ ходими ҳоким ўринбосари бўлди

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Абдурасул Абдураҳмонов Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади.

У 1990 йил Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. 2012 йилда Давлат хавфсизлик хизмати институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – юриспруденция, ҳуқуқшунос.

А.Абдураҳмонов меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати идоралари офицерлари таркибида ҳарбий хизматда меҳнат қилган.

У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2019 йилдан Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Тезкор бўлинма бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ушбу лавозимда ишлаган Баҳодир Қодиров Самарқанд вилоятига ўтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг