Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эгаси вафот этган хонадонни сотган фирибгарлар қўлга олинди

Эгаси вафот этган хонадонни сотган фирибгарлар қўлга олинди

Фото: «Google.com»

2019 йил 29 май куни Тошкент шаҳрида эгаси вафот этган хонадонни сотган фирибгарлар қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бериб ўтди.

Чилонзор туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига тушган ҳужжатлар тўпламига кўра, 2018 йил 8 октябрь куни Сергели тумани Спутник 8-даҳада яшовчи 50 ёшли С.А., Чилонзор туманида яшовчи 44 ёшли Н.Я. ва 47 ёшли Н.М.лар марҳума 72 ёшли Е.Л. исмли аёлни 2015 йилда вафот этганлигини била туриб, унинг номидаги хонадон ҳужжатларини қалбакилаштириб, ушбу хонадонни Чилонзор туманида яшовчи 34 ёшли Н.У. имсли аёлга 22 500 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотиб, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, С.А., Н.Я. ва Н.М.лар ушланганлар. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг