Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эҳтиёт бўлинг! «Android»да янги хавфли вирус пайдо бўлди

Эҳтиёт бўлинг! «Android»да янги хавфли вирус пайдо бўлди

Фото: © Talos Blog

«Cisco» компаниясининг киберхавфсизлик бўйича мутахассислари андроид амалий тизимига қаратилган хавфли вирусни аниқлашди. Бу ҳақда ташкилот сайтидаги блогда хабар берилди.

«GPlayed» деб номланган бу вируснинг хавфи шундаки, хакерлар ҳақиқий «Google Play»нинг дизайнидан фойдаланишган... Вирус телефонга тушганини экранда янги пайдо бўлган «Google Play Marketplace» ёрлиғидан билиб олиш қийинмас.

Зарарли дастур администратор ҳуқуқларидан фойдаланиб, кибержиноятчиларга қурилмани масофадан туриб бошқариш имконини беради. Хакерлар смартфонни блоклашлари, хабарлар жўнатишлари, кимгадир қўнғироқ қилишлари мумкин. Агарда телефон хотирасида сақланаётган бўлса, тўлов маълумотлари ҳам хакерлар қўлига ўтиб кетади.

Мутахассислар айни пайтда кибержиноятчилар ушбу вирусни фаол синовдан ўтказишаётганини таъкидлашмоқда ва барчамизни эҳтиёткорликка чорлашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг