Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЕИ Россияга қарши санкциялар муддатини узайтирди

ЕИ Россияга қарши санкциялар муддатини узайтирди

Фото: «Reuters»

Европа иттифоқи Россияга қарши санкциялар муддатини 2020 йилнинг 23 июнига қадар узайтиришни маъқуллади. Россияга қарши санкциялар Қрим қўшиб олингани боис қўллаб келинади.

Энди бу масала иттифоққа аъзо давлатларнинг вакиллари қўмитасида муҳокама қилиниши лозим. Эслатиб ўтамиз, Россияга қарши АҚШ, Европа ва бошқа минтақа давлатлари томонидан санкциялар 2014 йилдан қўллана бошланган эди. Россия томонидан Қрим ярим ороли қўшиб олиниши ва Украина жануби-шарқида қуролли тўқнашувлар бошланиши ортидан Россия билан иқтисодий алоқалар чекланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг