Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инсон меҳнати энг қадрланадиган мамлакат

Инсон меҳнати энг қадрланадиган мамлакат

Фото: «КорреспонденТ.net»

Экспатлар (хорижлик ёлланма мутахассислар) учун энг яхши мамлакат — Сингапур. «Корреспондент» ёзишича, «HSBC» банки ҳар йили ўтказадиган «Expat Explorer» сўровномасида қатнашганларнинг жуда кўпчилиги жануби-шарқий Осиёдаги ана шу митти, аммо жуда бой мамлакатда инсон меҳнати жуда қадрланиши билан бирга ишлаш ва яшаш учун шароитлар жуда ажойиблигини билдиришди.

Сингапур хорижлик ишчилар даромад олиши даражаси бўйича бешинчи ўринда, чунки, яна қайтарамиз, жуда кичик мамлакат. Хорижликлар учун бу ерда йиллик ўртача маош 162,2 минг АҚШ долларини ташкил этади. Экспатларга энг кўп маошни Швейцария беради — йилига ўртача 202 минг доллар. Кейинги ўринларда АҚШ (185,1 минг доллар), Гонконг (178,7 минг доллар) ва Хитой (172,7 минг доллар).

Сингапур турмуш ва даромад даражаси нисбатида етакчилик қилмоқда, яъни топган пулингизни кўпроқ жамғара оласиз. Кейинги ўринларда Янги Зеландия, Германия ва Канада. Швейцария асосий рейтингда саккизинчи ўринда, бу мамлакатда хорижлик энг кўп пул топгани билан оиласи учун жуда кўп харажат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг