Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эксперт Ўзбекистон эркаклар қўмитасини тузишни таклиф қилди

Эксперт Ўзбекистон эркаклар қўмитасини тузишни таклиф қилди

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Оила энциклопедияси» ҳамда «Хотин-қизлар энциклопедияси» китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлик  матбуот хизмати хабар берди.

Унда иштирок этган экспертлардан бири Жамила Шермуҳамедова Ўзбекистонда эркаклар энциклопедиясини яратиш таклифини берган. 

«Менинг таклифларим бор: келинглар, «Эркаклар энциклопедияси»ни яратайлик. Оилада эркакнинг, отанинг ўрнини кўтармас эканмиз, у ҳақда китоблар ёзиб, мақомини улуғламас эканмиз, оила механизмидаги айрим элементлар яхши ишламайди, ажримлар сони ортаверади. Ёшларга болалигидан оилада ўғиллик бурчи, оталик вазифалари, эрлик масъулияти ҳақида билим бериш зарур. Бу ҳаёт-мамот масаласи», деган Шермуҳамедова.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати

Эксперт ҳатто Ўзбекистон Эркаклар қўмитасини тузиш таклифи ҳам жиддий ўйлаб кўришга арзишини маълум қилган.

Тадбирда шунингдек, қизлар учун «Қизлар китоби», келинлар учун «Келиннома» каби энциклопедиялар яратилгани, ҳозир янги тайёрланган «Аёллар энциклопедияси» нашрга топширилгани, яқин кунларда босмахонадан чиқиши ҳақида маълумот берилди.

Олдинроқ, ўзбекистонлик депутат Марҳабо Қурбонова вояга етмаган болалари бор аёлларни хорижга чиқиши бўйича чеклов ўрнатишни таклиф қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг