Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эктор Купер ЖЧ-2022 саралаши олдидан 24 футболчини термага чақирди

Эктор Купер ЖЧ-2022 саралаши олдидан 24 футболчини термага чақирди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Сентябрь ойида Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олади.

Саралаш баҳсларининг «D» гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашув Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказадиган «Фаисал Ал-Ҳуссеини» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақтимиз билан соат 19:00да бошланади.

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мазкур учрашувга тайёргарлик доирасида 28 август санасидан бошлаб пойтахтимизда йиғинга киришади.

Мураббий йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилди. Рўйхатдан 24 футболчи ўрин олган.

Дарвозабонлар: Санжар Қувватов («Пахтакор»), Элдор Суюнов («Пахтакор»), Ботирали Эргашев («Динамо»).

Ҳимоячилар: Егор Кримец («Пахтакор»), Анзур Исмоилов («Локомотив»), Достон Турсунов («Ренофа Ямагучи» – Япония), Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»), Олег Зотеев («Локомотив»), Фаррух Сайфиев («Пахтакор»), Даврон Хошимов («Локомотив»), Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»).

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков («Пахтакор»), Одил Аҳмедов («Шанхай СИПГ» — Хитой), Икром Алибоев («Сеул ФК» – Жанубий Корея), Азиз Ғаниев («Насаф»), Остон Ўрунов («Локомотив»), Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»), Санжар Шоаҳмедов («Теренггану» — Малайзия), Достон Ибрагимов («Қизилқум»), Қувондиқ Рўзиев («Қўқон-1912»), Достон Ҳамдамов («Пахтакор»).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Ростов» – Россия), Игорь Сергеев («Пахтакор»), Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг