Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Элдор Шомуродов яна ўзини кўрсатди

Элдор Шомуродов яна ўзини кўрсатди

Италия чемпионатининг 3-турида «Рома» ўз майдонида «Сассуоло»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 37-дақиқасида Брайан Кристанте «Рома»нинг дастлабки голини урди. 57-дақиқада Филип Журичич ҳисобни тенглаштирди.

Жозе Моуриньо учрашувининг 74-дақиқасида Элдор Шомуродовни захирадан майдонга туширди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда айнан Шомуродовнинг узатмасидан кейин Стефан ал Шаарави римликларнинг ғалаба тўпини киритди.

«Рома» — «Сассуоло» 2:1

Голлар: 1:0 – 37 Кристанте, 1:1 – 57 Журичич, 2:1 – 90+1 аш-Шаарави.

«Рома»: Руй Патрисиу, Карсдорп (Рейнолдс, 89), Манчини, Рожер, Виня, Мхитарян (аш-Шаарави, 70), Верету (Карлес Перес, 74), Кристанте, Пеллегрини, Заниоло (Шомуродов, 74), Абраҳам.

«Сассуоло»: Консилйи, Толян, Кирикеш, Ferrari, Рожерио, Журичич (Траоре, 84), Лопес, Бога (Кирьякопулос, 89), Фраттези (Айхан, 84), Берарди (Дефрел, 77), Распадори (Скамакка, 46).

Огоҳлантиришлар: Кирикеш (36), Рожер (43), Кристанте (66).

Шундай қилиб, 3-турдан кейин «Рома» 9 очко билан турнирда пешқадамлик қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг