Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Электрон ҳисобварақ-фактуралар солиқ тўловчилар учун қулайликлар тақдим этмоқда

Электрон ҳисобварақ-фактуралар солиқ тўловчилар учун қулайликлар тақдим этмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги «Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 807-сонлиқарорига асосан Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ҳамда Навоий ва Сирдарё вилоятлари ҳудудида ҳисобварақ-фактурани тажриба тариқасида электрон усулда жорий этиш йўлга қуйилди. 

Сервис ва хизмат кўрсатиш тармоқларидаги корхоналар фаолиятига татбиқ этилаётган ушбу замонавий усул тадбиркорларнинг ортиқча оворагарчиликларини олдини олади, харажатларини камайтиради.

Caption

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси маълумотига кўра, бугунги кунда Чирчиқ шаҳрида 154 та сервис ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар бўлса, уларнинг 85 фоизи ҳисобварақ-фактураларни электрон тарзда топшириш тизимига ўтган. Қолган 39 та корхона эса бевосита аҳолига нақд пул ва пластик карточкалар орқали товар-хизматларни реализация қилувчи хўжалик субъектларидир.

Чирчиқ шаҳрида жорий йилнинг 6 февраль кунига қадар ўтказилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида 347 та корхона томонидан умумий қиймати 63,7 млрд. сўмга тенг бўлган 5774 та ҳисобварақ-фактуралар электрон тарзда жўнатилди.

Бу тизимнинг қулайлиги шундаки, ўз иш жойимиздан туриб корхоналарга ҳисобварақ-фактураларни тезкор тарзда жўната оламиз, бунинг учун электрон калит ваинтернетга уланган компьютер бўлса кифоя. 

Ҳисобварақ-фактураларнинг электрон усули солиқ идораларига ҳам қатор қулайликларни яратади. Хусусан, хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи манбасини аниқлаш, корхоналар ўртасидаги муносабатлар шаффофлигини таъминлаш имконини беради.

Тадбиркорлик субъектлари билан ўтказилаётган семинарларда ҳисобварақ-фактураларни электрон усулда топширишнинг афзалликлари хусусида тушунчалар бериб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг