Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Элон Маск 4 кун ичида 20 минг дона ўтсочар сотиб, 10 миллион доллар фойда кўрди

Элон Маск 4 кун ичида 20 минг дона ўтсочар сотиб, 10 миллион доллар фойда кўрди

Элон Маскнинг "зомби"ларга қарши ўтсочари.

Фото: «Andro-news.com»

Элон Маскнинг «The Boring» компанияси атига 4 кун ичида ҳар бири 500 доллар турадиган 20 минг дона «The Boring Company Flamethrower» ўтсочарни сотишга эришди, деб хабар берди «ITC.ua».

Асл вазифаси бошқа иш бўлган бурғулаш компанияси қисқа вақт ичида қанча даромад кўрганини ҳисоблаб чиқиш унчалик қийин эмас. 4 кунда — 10 миллион доллар.

Эслатиб ўтамиз, «The Boring Company» бундан олдин ўз кепкаларининг ҳар бирини 20 доллардан сотиб 1 миллион доллар даромад кўрганди.

«The Boring Company» 2017 йилнинг баҳор фаслида Лос-Анжелесда биринчи туннелни қуришга киришгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Маскнинг фикрича, шаҳарлар ўртасида автомобилли махсус тележкалар автоном режимда ҳаракатланиши мумкин бўлган ерости туннеллари тармоғини барпо этиш мумкин.

Машиналар учун ўзига хос метро бўлган бу каби платформалар тезлиги соатига 200 километрга етиши мумкин.

Элон Маск бу каби туннеллар магистралларни бўшатиш ва тирбандликларни камайтириш имконини беради, деб ҳисоблайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг