Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эмомали Раҳмон: «Биз ҳеч қачон қўшниларимизни сувсиз қолдирмаймиз»

Эмомали Раҳмон: «Биз ҳеч қачон қўшниларимизни сувсиз қолдирмаймиз»

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида турли соҳаларда битим ва шартномаларни имзолаш маросими якунлангач, икки давлат раҳбарлари оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ташкил этилган брифингда баёнот беришди.

«Xabar.uz» мухбирининг хабар беришича, Зарафшон дарёсининг Тожикистон қисмида иккита гидро электр станцияси қуриш имкониятлари ўрганилмоқда. Бу объектлар икки давлат компаниялари томонидан қурилиши мумкин.

Шунингдек, Тожикистоннинг Сарез кўли ичимлик сувидан биргаликда фойдаланиш имкониятлари кўриб чиқилади.

«Мен кўп кўп бора таъкидлаганман. Биз ҳеч қачон қўшниларимизни сувсиз қолдирмаймиз. Аксинча, бугунги музокаралар давомида қўшниларимизни ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Сарез кўлининг сувларидан ҳамкорликда фойдаланиш масаласини кўриб чиқиш бўйича топшириқлар бердим», — дея таъкидлади Эмомали Раҳмон.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг