Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди давлат бюджети халқ муҳокамасидан ўтади

Энди давлат бюджети халқ муҳокамасидан ўтади

Xabar.uz

Энди бюджет жараёнида фуқаролар фаол иштироки этиши мумкин. Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари маҳаллий бюджетларнинг параметрларини ва уларнинг ижроси ҳақидаги ҳисоботларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминлайди.

Сенатнинг 21-ялпи мажлиси 2-кунида сенаторлар президент қарорига кўра Бюджет кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишган.

Киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, Молия вазирлиги;

  • прогноз йил учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет мўлжаллари;
  • Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасига юборилишидан олдин уларнинг жамоатчилик муҳокамасини таъминлайди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг