Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Масжидларда имконияти чекланган кишилар учун Жума мавъизалари ташкил этилади

Масжидларда имконияти чекланган кишилар учун Жума мавъизалари ташкил этилади

Фото:«Muslim.uz»

Ўзбекистон мусулмонлари расмий сайтида хабар берилишича, юртимизнинг марказий масжидларида имконияти чекланган фуқаролар, эшитиш ва нутқ аъзоларида нуқсони бор кишилар учун Жума мавъизаси Сурдо таржимон воситасида масжидда тўғридан-тўғри кўрсатилади.

Бунинг учун Республиканинг ҳар бир худудидаги марказий масжидда Жума мавъизаларини сурдо-онлайн узатиш имкониятлари яратилади. Бунда ўша масжид ташқи қисмига муайян тоифага мансуб ногиронлиги бор кишилар учун махсус имкониятлар мавжудлигини билдирирувчи халқаро белги қўйилади. Жума намозига келган имконияти чекланган фуқаролар ўзлари учун белгиланган жойда мониторларларда имом-хатибни, унинг ёнида эса сурдо таржимон ҳаракатларини кузатиб бориш имконига эга бўладилар.

Кеча илк бор Тошкент шаҳрининг «Шайх Зайниддин», Тошкент вилоятининг «Чирчиқ марказий жоме масжиди», Самарқанд вилоятининг «Хўжа Исҳоқ Валий» жоме масжидларида Жума мавъизалари тўғридан-тўғри сурдо таржимон воситасида тушунтириб берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг