Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди судьялар фаолияти билан боғлиқ мурожаатлар беэътибор қолмайди

Энди судьялар фаолияти билан боғлиқ мурожаатлар беэътибор қолмайди

Фото: «Спутник»

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларига мурожаатномасида «Суднинг остонасидан қадам қўйган халқимиз давлатга дўст бўлиб чиқиши керак. Қабул қилинган ҳукмнинг адолатли эканига ишониши керак», — деб таъкидлаган эди.

Ўтган қисқа давр мобайнида суд-ҳуқуқ тизимида йиғилиб қолган анчагина муаммолар борлиги аён бўлди. Буни ўз ҳаётимиз, ён-веримизда бўлаётган воқеалар кўрсатиб турибди. Илдиз отиб кетган муаммоларнинг баъзиларига кўз юмилган бўлса, айримларига панжа ортидан қаралган. Ачинарлиси, суд-ҳуқуқ тизими одамлардан, одамлар табиий равишда ушбу тизимдан анча йироқлашиб қолди. Ишончга дарз кетди...

Юқоридаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳамда Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази ташкил этилди. Ушбу тузилмаларни халқ билан янада яқинлаштириш, ахборот алмашинувини осонлаштириш мақсадида «Одиллик мезони» журнали ташкил этилмоқда.

Таҳририят журналда халқимизнинг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда суд-ҳуқуқ тизимидаги янгиликларни, танқидий-таҳлилий мақолаларни бериб боришни режалаштирмоқда.

Журналнинг муассислари сифатида Судьялар олий кенгаши ҳамда Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Судьялар ассоциацияси таҳририятга келган ҳар қандай мурожаатни эътиборсиз қолдирмайди.

«Одиллик мезони»га кенг жамоатчилигимизнинг ўзи баҳо беради.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг