Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энергетик ичимликларни бепул тарқатиш тақиқланади

Энергетик ичимликларни бепул тарқатиш тақиқланади

Фото: «Ray Just Energy»

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама этилмоқда.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасига кўра, энергетик ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш, ёши ва жинсидан қатъи назар барча шахсларга бепул тарқатишни тақиқлаш кўзда тутилмоқда.

Ушбу турдаги ичимликларнинг рекламаси ва савдосини давлат ҳокимияти ва бошқарувчи органлари бинолари, жамоат жойлари, соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари ҳамда спорт, ижтимоий ва маданий тадбирларда аудио, визуал ва мультимедиа воситалари, матн, кўргазмали қўлланмалар, баннерлардан фойдаланган ҳолда амалга оширишни чеклаш ҳамда белгиланган тартибни бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш каби масалаларни ўз ичига қамраб олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг