Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энг катта Конституциядан ғалати қонунларгача... (видео)

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун. Бугун юртдошларимиз бу ҳақида нималарни билишади?

Мухбиримиз саволлар билан ҳамюртларимизга юзланди. Саволларга берилган жавобларни юқоридаги видеолавҳамизда томоша қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бундан 29 йил олдин – 1992 йилнинг 8 декабрь куни қабул қилинган. Шу вақт мобайнида унга расман 14 марта ўзгартириш киритилган. Шундан 77, 93, 78, 98, 80 ва 117-моддаларга 2 мартадан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки, Ҳиндистон Конституциясида 395 модда ва 500та тузатишлар мавжуд. У дунёдаги энг катта ва мураккаб қомус ҳисобланади. Ҳиндистондан фарқли, АҚШ Конституцияси дунёдаги энг кичик ва кам ўзгарадиган Конституциядир.

Дунёда шундай қонунлар борки, яратилишига зарурат ҳам бўлмайди, аслида. Уларни ўқибоқ шунчаки юзимизга табассум югуради. Масалан, Канадада дарахтга чиқиш ноқонуний ҳисобланади. Ва яна у ерда машина сигналини 3 мартадан ошиқ боссангиз жаримага тортиласиз.

АҚШда ҳам қизиқарли қонунлар талайгина. Масалан, сиз Аризона штатида қурбақага ўхшаш ҳаракат қилсангиз, жарима тўлайсиз. Худди шу ерда бир стакан сув сўраган одамга рад жавобини бериш жиноят ҳисобланади. Небраска штатида эса сартарошлар эрталаб 7дан кечги 7 гача пиёз ейишлари таъқиқлаб қўйилган. Чикагода ёнаётган уй ичида овқатланган одам жиноий жавобгарликка тортилади. Калифорниянинг Кармел шаҳрида эса тротуарда туриб музқаймоқ ейиш таъқиқланади.

Австралия қонунларида мунажжимлар башоратини тузиш, ўқиш, шунингдек, фол очишнинг барча турларига рухсат берилмайди.

Франция қонунларида полициячини, ҳатто машинасини суратга олишга рухсат йўқ.

Исроилда ҳайдовчилик гувоҳномасисиз велосипед ҳайдаш таъқиқланади.

Сингапурда сақич чайнаш ва уни сотишга рухсат берилмаган. Ундан ташқари жамоат жойларида сигарета чекиш ман этилади.

Англияда эса телевизор кўриш учун ҳам махсус рухсатномага эга бўлишингиз керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг