Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг тез суратга олувчи камера ишлаб чиқилди

Энг тез суратга олувчи камера ишлаб чиқилди

Фото: «The Atlas»

Дунёдаги энг тез суратга олувчи камера яратилди: бир сонияда 10 триллион кадр — илгари ҳеч бир қурилма буни эплай олмаган. Бу ҳақда «Хайтек» хабар берди.

Тадқиқотчилар — «Caltech» ҳамда  «INRS» муҳандислари тасвирга ишлов бериш янги техникасини яратиш учун фемтосекундли ва статик камералардан фойдаланишди.

— Фақат фемтосекундли камерадан фойдалансак, суратлар сифати яхши чиқмасди, шунинг учун статик тасвирга мўлжалланган яна бир камера қўшдик. Бу тандем бир сонияда ўн триллион кадр олишни таъминлади, суратлар сифати ўта юқори, — деди тадқиқотчилардан бири Лихун Ван.

Қурилма муаллифлари ишланма ёруғлик ва материя ўртасидаги ўта тез ўзаро таъсирларни ўрганаётган олимларга жуда қўл келишини таъкидлашмоқда.

Ўта тез рўй берувчи воқеаларни тута олувчи бу камера физика ва биологиянинг янги сирларини очиши мумкин. Тадқиқотчилар бу билан қаноатланиб қолишмоқчи эмас, энди улар 10 триллион/сония кадрдан юқорироқ чўққини кўзлашяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг