Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг улкан айсберг эримоқда

Энг улкан айсберг эримоқда

Фото:«Sabah.com»

2000 йили Антарктидадан қўпорилиб чиққан 11 минг квадрат километрлик энг улкан «В-15» айсберги эриб бораяпти. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

НАСА — Аэронавтика ва фазони тадқиқ қилиш миллий бошқармаси дунёдаги энг улкан айсберг яқин орада эриб йўқ бўлиб кетишини маълум қилди.

2000 йили Антарктиданинг Росс музликларидан парчаланиб, 18 йил мобайнида уммонларда 10 минг километр сузган айсберг эриб бораяпти.

11 минг квадрат километрлик айсбергнинг сатҳи Ямайка давлати ҳудудидан катта.

Мутахассислар «муз тоғи»га «В-15» кодини берган. Росс музликларидан 2000 йили ажралган айсберг 2005 йил октябрь ойида парчалана бошлаган эди. Тропик сув оқимлари айсбергнинг эришини тезлаштирмоқда.

«Тропик сув оқимлари улкан айсбергни пичоқ каби кесиб, кичрайтириб бормоқда», — дейди НАСА мутахассиси Келлий Брунт.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг