Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрдўғон дунёдаги энг нуфузли мусулмон деб топилди

Эрдўғон дунёдаги энг нуфузли мусулмон деб топилди

Фото: «Vesti.ru»

Иорданияда жойлашган Ислом стратегик тадқиқотлар маркази 2018 йилнинг энг нуфузли мусулмонлари рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон энг юқори поғонани банд этган. Бу ҳақда «Sabah.com» сайти хабар бермоқда.

Тадқиқотда Эрдўғоннинг қийин аҳволдаги Сурия ва Африка халқларига қилган инсонпарварлик ёрдами мақталган.

Иккинчи ўринни Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз эгаллаган бўлса, Иордания қироли Абдуллоҳ II эса учинчи ўринни банд этган.

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов ҳам ушбу рўйхатга киритилгани ҳақда хабар берган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг