Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрдўғон Путинни ва ўзини «тажрибали» деб мақтади

Эрдўғон Путинни ва ўзини «тажрибали» деб мақтади

Фото:«Gazeta.ru»

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўзини ва Россия президенти Владимир Путинни БМТ Бош ассамблеясидаги энг тажрибали давлат раҳбарлари дея атади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«БМТ Бош ассамблеясидаги энг тажрибали раҳбар  ҳақида гап кетса, 2 нафар энг тажрибали президент бор: мен ва Путин. Чунки агар бизнинг бош вазирлик лавозимимизни қўшиб ҳисобласак, иккаламиз ҳам 15-16 йиллик сиёсий тажрибага эгамиз. 15-16 йил – сиёсатда катта тажриба тўплаш учун улкан имконият», – дея Эрдўғон «TRT» телеканалига эртага, яъни 24 июнь куни бўлиб ўтадиган президент ва парламент сайловлари арафасида интервью берган.

Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, Эрдўғон билан Путин ўртасидаги яхши алоқани иккала давлат ўртасида ҳам кузатиш мумкин. Бундай муносабатлар Туркиянинг Сурия шимолидаги Африн вилоятига уюштирган «Зайтун новдаси» ҳарбий операцияда ҳамда Сурияда вазиятни барқарорлаштириш бўйича Остонада ўтказилган саммитда ҳам кўзга ташланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг