Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрдўғоннинг қасамёд қилиш маросимига кимлар келади?

Эрдўғоннинг қасамёд қилиш маросимига кимлар келади?

Шу йил 24 июнь куни ўтказилган сайловда ғалаба қозонган Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон эртага, 9 июль куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да Туркия Буюк миллат мажлисида қасамёд қилади. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Туркия президенти матбуот хизматидан маълум қилинишича, қасамёд маросимидан сўнг президентлик тизимига ўтиш тадбири ҳам уюштирилади. Шу муносабат билан тадбирда қатор хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши кутилаяпти.

Хусусан, Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев, Венесуэла президенти Николас Мадуро, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан қаторда Македония, Гвинея, Замбия, Сомали, Босния ва Герцеговина, Болгария, Грузия, Қирғизистон, Покистон, Украинадан олий мартабали меҳмонлар келишади.  

Олдинроқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация ҳам ушбу маросимда иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг