Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эксперт Ерга улкан магнит бўрони яқинлашаётганидан огоҳлантирди

Эксперт Ерга улкан магнит бўрони яқинлашаётганидан огоҳлантирди

Фото: «Alev.biz»

Россиянинг Космик об-ҳаво маркази Ерга улкан магнит бўрони яқинлашаётганидан огоҳлантирди, дея хабар берди «Argumenti.ru».

Эксперт Анатолий Белов бу галги магнит бўрони ноодатий узоқ давом этиши мумкин деди.

Қуёшнинг улкан тожсимон туйнуги сабабли юзага келган магнит бўрони тахминан уч кунгача тўхтамайди. Беловнинг айтишича, табиат ҳодисаси саломатлиги об-ҳавога қараб ўзгарувчи кишиларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин, хусусан, аритмия, бош оғриғи, қон босимининг кўтарилиб келиши каби оқибатларга олиб келиши эҳтимоли бор. «Мир 24» ёзишича, одатда бунақа кунларда шошилинч тиббий ёрдамларга мурожаатлар сони кескин кўпайиб кетади.

Экспертларга кўра, магнит бўронлари одамлардан ташқари ҳайвонлар ҳамда электрон техникага ҳам таъсирини ўтказади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг