Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Эркин маркет» дўконида ярим тунда ёнғин чиқди

«Эркин маркет» дўконида ярим тунда ёнғин чиқди

Фото: «iibb.uz»

7 августдан 8 августга ўтар кечаси соат 3:30 да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш бошқармаси марказига «Эркин маркет» озиқ-овқат дўконида ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар келиб тушди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Сергели туманининг Чоштепа кўчасида жойлашган ушбу дўконга ўт ўчирувчилар қисқа муддатда етиб боришган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида соат 4:39 да ёнғин тўлиқ бартараф этилди. Дастлабки тахминларга кўра, электр тармоғидаги қисқа туташув фалокатга сабаб бўлган. Жароҳатланганлар ва қурбонлар йўқ.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг