Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эркинжон Турдимов Мудофаа вазирлигининг кўкрак нишони билан тақдирланди

Эркинжон Турдимов Мудофаа вазирлигининг кўкрак нишони билан тақдирланди

Фото: Ҳокимлик ахборот хизмати

Марказий ҳарбий округнинг «Маданият ва маърифат маркази»да тадбир ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тадбирда Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи, генерал-майор Павел Эргашев Каттақўрғон округ полигонини барпо этишда муносиб ҳисса қўшган Самарқанд вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Эркинжон Турдимовга Мудофаа вазирлигининг III даражали «Намунали хизматлари учун» кўкрак нишонини топширди.

Тадбир давомида Марказий ҳарбий округ қўшинларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар орасида хизмат бурчини сидқидилдан бажараётган, ҳарбий жамоа ҳаётида фаол қатнашаётган, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа қудратини юксалтиришда муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга ҳарбий унвон ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг