Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрон коронавирус туфайли 85 минг маҳбусни озод қилди

Эрон коронавирус туфайли 85 минг маҳбусни озод қилди

Фото: «REUTERS»

Эрон коронавирус туфайли 85 минг нафар маҳбусни турмадан озод қилди, дея хабар берди Эрон суд ҳокимияти расмий вакили Исмоилий.

«Бугунги кунда 85 минг нафар маҳбус озодликка чиқарилди», — дея Исмоилийнинг сўзларини келтиради «Mizam Online» агентлиги.

«РИА Новости»нинг ёзишича, коронавирус ҳақида илк бор Эрон ҳукумати 19 февраль куни маълум қилганди. Ўшандан бери коронавирус мамлакатнинг барча провинцияларига тарқалди, касалланганлар сони, охирги маълумотларга кўра, 14 991 кишини ташкил этади. Улардан 853 нафари ҳаётдан кўз юмди. Қарийб 5 минг киши соғайиб кетган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг