Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эронда автобус ҳалокатга учради: 27 киши ҳалок бўлди

Эронда автобус ҳалокатга учради: 27 киши ҳалок бўлди

Эронда йўловчи автобуси ҳалокатга учраши оқибатида камида 27 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Mehr» агентлиги маълумотларига таяниб, «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Воқеа Эроннинг Курдистон вилоятига қарашли Сенендеж шаҳрида содир бўлган. Йўловчи автобуси нефт олиб кетаётган юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Ҳодисадан омон қолган бир ҳайдовчининг айтишича, автобус бекатда йўловчи олаётган бўлган. Шу пайт автобус орқасидан юк машинаси келиб урилган. Оқибатда иккала транспорт воситаси ҳам олов олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг