Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эртага Ўзбекистонда ёмғир ва қор ёғиши кутилади

Эртага Ўзбекистонда ёмғир ва қор ёғиши кутилади

Фото:«Xabar.uz»

Гидрометеорология маркази эртага, 14 февраль куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-4, кундузи 6-8 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин.  Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши кутилади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.​​

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг