Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эртага тақдимот.«Honor» чўнтакбоп флагмани — «9X» билан ҳаммани ҳайрон қолдирмоқда

Эртага тақдимот.«Honor» чўнтакбоп флагмани — «9X» билан ҳаммани ҳайрон қолдирмоқда

Фото: «Twitter»

«Huawei»нинг суббренди ҳисобланган «Honor» компанияси янги — «Honor 9X» смартфони тақдимотига ҳозирлик кўрмоқда. Интернетда пайдо бўлган реклама материаллари эса ҳозирданоқ бу қурилма мухлисларини кўпайтириб юборди. Нега?

«Honor» эртага, 23 июль куни тақдимоти ўтказиладиган  «9X» смартфонини янада ёш (тўлов қобилияти ҳам шунга яраша), аммо энг зўр смартфонларни орзу қилувчи аудитория учун мўлжаллаган. Имкон қадар чўнтак кўтарадиган, технологик жиҳатдан юқори даражада. Ушбу смартфоннинг бир ўзига хос жиҳати суюқлик орқали совитилишидир, илгари бу усул фақат геймер қурилмаларида ишлатилган.

Худди «Honor 20»даги каби «9X»да ҳам ён қисмида бармоқ излари сканери ўрнатилган. Шаҳарларда, қават-қават бетон деворлар орасида яшовчилар учун ажойиб янгилик эса «9X» даги бир нечталаб деворни кўрдим демайдиган кучли Wi-Fi-узатгич бўлиши мумкин.

Фотокамералар алоҳида мавзу: асосийси — 48 мегапикселли, силжувчи фронтал камераси — 32 мегапикселли. Ҳар иккиси ҳам зум режимида сифатни сақлаш имконини беради.

Таниқли инсайдер Мукул Шарманинг ёзишича, Хитой бозорида «Honor 9X»нинг оддийси 200 доллардан сотилади. «Honor 9X»нинг 6/128 ГБ талқини — $230, 8/128 ГБ талқини эса $260 дан сотиши кутилмоқда.

«Honor 9X Pro» қимматроқ: 8/64 ГБ — $260, 8/128 ГБ — $290, 8/256 ГБ — $335.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг