Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Эвертон» Уолкот билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди

«Эвертон» Уолкот билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди

«Эвертон» расмий сайти

«Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Тео Уолкот расман «Эвертон» билан шартнома имзолади.

28 ёшли инглиз футболчиси янги жамоаси билан 3,5 йиллик шартномага қўл қўйди. Унинг трансфер нархи 20 миллион фунтга баҳоланди.

Футболчининг маоши эса ўзгармаган. У худди «Арсенал»даги каби ҳафтасига 110 минг фунт олади.

«Мен жамоани янги даражага кўтаришга ўз ҳиссамни қўшишни истайман. Ўз фаолиятимда янги қадам ташлаганимдан мамнунман ва ўйлайманки, «Эвертон» мен учун энг маъқул жой.

Бу клуб буюк тарихга эга. Жамоа мухлислари ҳам ўз суюклиларини ҳамиша қўллайди. «Гудисон парк»да ўйнаш ҳамиша қийин.

Бизнинг мураббийимиз ғалабага жуда ташна ва айнан шунинг учун мен шу ердаман», – деди Уолкот.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг