Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Евро-2020: саралашга қуръа ташланди

Евро-2020: саралашга қуръа ташланди

Фото: «Football.ua»

Бугун, 2 декабрь куни Дублин шаҳрида Евро-2020 саралаш босқичига қуръа ташланди ва «Кўҳна қитъа»нинг 55 терма жамоаси гуруҳларга тақсимланди.

Қуръанинг асосий жиҳатларига тўхталадиган бўлсак, чемпионатнинг амалдаги ғолиби Португалия «B» гуруҳида Украина, Сербия, Литва ва Люксембургга қарши баҳс олиб боради, Германия эса яна Нидерландия билан битта гуруҳда, французлар исландларга қарши, испанлар шведларга қарши саралашда иштирок этади.

55 жамоа 10 гуруҳга  тақсимланди, ўйинлар 2019 йилнинг ноябрь ойидан бошланади.

«A» гуруҳи: Англия*, Чехия, Болгария, Черногория, Косово*.

«B» гуруҳи: Португалия*, Украина*, Сербия*, Литва, Люксембург.

«C» гуруҳи: Нидерландия*, Германия, Шимолий Ирландия, Эстония, Беларусь*.

«D» гуруҳи: Швейцария*, Дания*, Ирландия, Грузия*, Гибралтар.

«E» гуруҳи: Хорватия, Уэльс, Словакия, Венгрия, Озарбайжон.

«F» гуруҳи: Испания, Швеция*, Норвегия*, Руминия, Фарер ороллари, Мальта.

«G» гуруҳи: Польша, Австрия, Исроил, Словения, Македония*, Латвия.

«H» гуруҳи: Франция, Исландия, Туркия, Албания, Молдова, Андорра.

«I» гуруҳи: Бельгия, Россия, Шотландия*, Кипр, Қозоғистон, Сан-Марино.

«J» гуруҳи: Италия, Босния ва Герцеговина*, Финляндия*, Греция, Арманистон, Лихтенштейн.


*Миллатлар Лигасининг гуруҳ босқичи ғолиблари ўзлари учун камида ўтиш ўйинини кафолатлаб қўйишган.

Ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши жамоа Европа чемпионатида иштирок этади. Яна тўртта йўлланма эса 2020 йил март ойида Миллатлар Лигаси гуруҳ ғолиблари ўртасида ўтказиладиган ўтиш ўйинлари ёки жамоаларнинг рейтингдаги поғонасига қараб аниқланади.

УЕФА Ижроқўми қарорига кўра (маълум сабабларга кўра), айрим жамоалар бир гуруҳдан ўрин олмади: Гибралтар ва Испания, Босния ва Герцеговина ҳамда Косово, Косово ва Сербия.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг