Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европа чемпионлар лигасига қуръа ташланди: «ўлим гуруҳи» аниқланди

Европа чемпионлар лигасига қуръа ташланди: «ўлим гуруҳи» аниқланди

Монакода Чемпионлар лигасининг 2018-19 йилги мавсуми гуруҳ босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Янги форматга кўра 26 жамоа гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олди. Қолган 6та иштирокчи плей-офф орқали аниқланди.

Қуръа арафасида 32 жамоа 4 саватчага ажратилди.

Биринчи саватчадан мусобақанинг амалдаги ғолиби, Европа лигаси ғолиби ҳамда УЕФА коэффициентлар рейтингида энг юқорида турган 6 лиганинг чемпион жамоалари ўрин олишди, биринчи саватча қуйидаги жамоалардан таркиб топди: «Реал» (ЕЧЛ ғолиби), «Барселона» (Испания чемпиони), «Манчестер Сити» (Англия чемпиони), «ПСЖ» (Франция чемпиони), «Атлетико» (ЕЛ ғолиби), «Бавария» (Германия чемпиони), «Ювентус» (Италия чемпиони), «Локомотив» (Россия чемпиони).

Гуруҳлар эса қуйидагича кўриниш олди:

A гуруҳи: «Атлетико», «Боруссия» Д, «Монако», «Брюгге»;
B гуруҳи: «Барселона», «Тоттенҳэм», «ПСВ», «Интер»
C гуруҳи: «ПСЖ», «Наполи», «Ливерпуль», «Црвена Звезда»
D гуруҳи: «Локомотив», «Порту», «Шальке-04», «Галатасарой»;
E гуруҳи: «Бавария», «Бенфика», «Аякс», АЕК
F гуруҳи: «Манчестер Сити», «Шахтёр», «Лион», «Ҳоффенҳайм»;
G гуруҳи: «Реал», «Рома», ЦСКА, «Виктория» Пльзень
H гуруҳи: «Ювентус», «Манчестер Юнайтед», «Валенсия», «Янг Бойз».

«Барселона», «Тоттенҳэм», «ПСВ», «Интер» каби жамоалар ўрин олган гуруҳда баҳслар қизғин бўлиши тахмин қилинмоқда ва уни «ўлим гуруҳи» деб ҳам аташ мумкин. Шунингдек,«Ювентус»ва «Манчестер Юнайтед» қарама-қаршилиги ҳам мухлисларни бефарқ қолдирмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг