Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа иттифоқи Сурия масаласи бўйича конференция ўтказади

Европа иттифоқи Сурия масаласи бўйича конференция ўтказади

Федерика Могерини.

Фото: «NewsRoyal.com»

Европа иттифоқи дипломатияси раҳбари Федерика Могерини Брюсселда Сурия масаласи бўйича халқаро конференция ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Могерини бу ҳақида София шаҳрида бўлиб ўтаётган Европа иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг норасмий йиғилишида маьлум қилган.

«Биз Брюсселда Сурия ва Яқин Шарқ минтақаси келажаги бўйича иккинчи конференцияни ўтказамиз. Биринчи навбатда гуманитар ёрдам нуқтаи назаридан, албатта. Уруш ҳануз давом этмоқда. Биз Сурия ичкариси ва унга қўшни Ливан, Иордания, Туркия давлатларида ҳам гуманитар ёрдам чораларини кучайтириш ниятидамиз», — дея маълумот берган Могерини. У шунингдек Қувайтда БМТ бош котиби билан ҳам мазкур масалани муҳокама қилгани ҳақида айтган. «Ушбу конференцияда ЕИ ва БМТ ҳамкорликда иш олиб боради», — деган Европа дипломатияси раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг