Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа иттифоқи: янги раҳбар сайлаш осон кечмаяпти

Европа иттифоқи: янги раҳбар сайлаш осон кечмаяпти

Фото: «Политринг»

Брюсселда 30 июнь куни Европа иттифоқининг навбатдан ташқари саммити ўтказилади. Шу куни ЕИ давлат ва ҳукумат раҳбарлари яна бир бора ўзларига етакчини сайлашга уриниб кўришади, чунки бугунги ўтган йиғилишдан натижа чиқмади.

«Биз Евроиттифоқнинг турфа хиллигини ифодаловчи ягона тўхтамга келишимиз керак. Ҳозирча машварат давом этади, жумладан, Европа парламенти билан ҳам», — деди саммити якунига бағишланган матбуот анжуманида Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск.

Ирландия бош вазири Лео Варадкар ЕИнинг раҳбарларини сайлашдан кўра Рим папасини сайлаш осон кечишини журналистларга интервьюсида маълум қилди.

Европа комиссиянинг ҳозирги раҳбари Жан-Клод Юнкернинг ваколат муддати октябр ойида ниҳоясига етади. Европа иттифоқидагилар янги чақириқ Европа парламенти иш бошлагунига қадар уни ҳам алмаштиришмоқчи.

Буни Юнкер ҳазил аралаш шундай изоҳлади: «Алоҳида қониқиш, завқ ва мамнуният билан таъкидлайманки, мени алмаштиришлари осон кечмайди».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг