Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фабрегас «Челси»дан «Монако»га ўтди

Фабрегас «Челси»дан «Монако»га ўтди

Фото: «Reuters»

Франциянинг «Монако» клуби испаниялик ярим ҳимоячи Сеск Фабрегас ўз таркибига келиб қўшилганини маълум қилди.

Клуб сайти маълумотига кўра, Фабрегас билан уч мавсумга — 2022 йил ёзига қадар шартнома тузилган.

Сеск Фабрегас 2014 йилдан бери Лондоннинг «Челси» клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.

31 ёшли Фабрегас «Челси» билан бирга икки карра Англия чемпиони (2012, 2018) бўлган, икки марта Англия кубогини (2005, 2008), бир мартадан Англия лигаси кубоги (2015) ва Англия суперкубогини (2004) қўлга киритган.

У «Арсенал» ва «Барселона» таркибида ҳам қатор совринлар соҳибига айланган.

Сеск Фабрегас Испания терма жамоаси билан бир марта жаҳон, икки марта Европа чемпиони бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг