Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Facebook» фойдаланувчилари сони 2,5 миллиардга етди

«Facebook» фойдаланувчилари сони 2,5 миллиардга етди

Фото: «Pixabay»

«Facebook» ижтимоий тармоғига мунтазам кирувчилар сони бир йил давомида 8 фоизга ошиб, жами 2,5 миллиардга етди — бу сайёрамиздаги ҳар учинчи одам шу ижтимоий тармоқ хизматидан фойдаланаётганини англатади.

2019 йилнинг декабрида ижтимоий тармоқдан кунига бир мартадан кўп фойдаланувчилар сони 1,66 млрд.ни ташкил этганди.

Компания даромади фойдаланувчилари сонидан ҳам тез ошмоқда, масалан, 2019 йилда 70 млрд. доллар, яъни 2018 йилдагидан 27 фоиз кўпроқ даромад олинган. Аммо соф фойда 16 фоизга камайди (22,1 млрд. ўрнига 18,5 млрд. доллар).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг