Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада ҳамширалик ишига кириш нархи 800 долларми?

Фарғонада ҳамширалик ишига кириш нархи 800 долларми?

Фото: Xabar.uz

Фарғона шаҳридаги шифохонага ишга кириш учун 800 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган шифокор қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар бериб ўтди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона шаҳар кўп тармоқли поликлиникаси врач-лаборанти Шоира.Р. фуқаро Сайера Б.ни ушбу шифохонага ҳамширалик вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 800 АҚШ долларини талаб қилиб, олаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Р.га нисбатан ЖКнинг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг