Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғона ИИБ ҳамширанинг калтакланиши сабабини маълум қилди

Фарғона ИИБ ҳамширанинг калтакланиши сабабини маълум қилди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Жорий йил 28 январь куни Фарғона шаҳридаги 2-оилавий поликлиникада тиббиёт ходими калтаклангани маълум қилинганди.

Фарғона вилояти ИИБнинг хабар беришича, поликлиникада 47 ёшли У.А. ва унинг қизи 27 ёшли Г.А.лар поликлиникада рентген кўригидан ўтиш вақтида навбат талашиб, ҳамширалар 47 ёшли М.Т. ва 39 ёшли М.М.лар билан ўзаро жанжаллашиб қолишган.

Натижада У.А. қўллари билан ҳамшира М.Т.нинг юзига уриб тан жароҳати етказган.

Дастлабки тиббий маълумотномага кўра, М.Т. «енгил» тан жароҳати олганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг