Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада кучли сел келди

Фарғонада кучли сел келди

Кеча, 27 май куни тахминан соат 15:50 ларда Фарғона тумани Ёрдон қишлоғи ҳудудида кучли жала ёмғирлар ёғиши натижасида Қайирма сел йўлида тахминан 3-4 м3/с ҳажмдаги сел оқимлари келган.

Натижада шу худуддаги 1 та аҳоли хонадонига сел оқими кириши кузатилган бўлиб, хонандоннинг турар жойи ва экин майдонларига зарар етган. Аҳоли орасида жабрланганлар йўқлиги айтилган.

«Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», дейилади ФВВ хабарида.

Аввалроқ кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг