Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада қувур ўғрилари ушланди

Фарғонада қувур ўғрилари ушланди

Фото: glavny.tv

Фарғона вилоятининг Сўх туманида яшовчи, У.Мўминжонов ИИБга мурожаат қилиб, номаълум шахс шу маҳаллада жойлашган ёрдамчи хўжалигидан умумий қиймати 3 млн. сўмлик 120 метр темир қувурларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган эди.

ИИВ Жамоатчилик билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қирғизистон Республикаси фуқароси, Баткен вилояти Қадамжой туманида яшовчи, 1961 йилда туғилган У.К. содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг