Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада қўшимча кичик саноат зоналари ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинди

Фарғонада қўшимча кичик саноат зоналари ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинди

Фарғона вилоятида қўшимча кичик саноат зоналари ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда  «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Қарор билан Фарғона шаҳрида, Фурқат, Қува, Ўзбекистон, Олтиариқ, Ёзёвон ва Қўштепа туманларида кичик саноат зоналари (ҚСЗ) ташкил этилиши белгиланди.

ҚСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорларга кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 10 йил муддатга ижарага берилади ва ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади.

Ер участкаларини бериш тўғрисидаги қарор Фарғона вилояти эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши томонидан қабул қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг