Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фазодан йўлланган овоз

Фазодан йўлланган овоз

Фото: «Wikipedia»

Бундан роппа-роса 60 йил аввал — 1958 йилнинг 18 декабрь куни АҚШ Ер орбитасига илк алоқа йўлдошини учирди. «SCORE» ерликларнинг хабарларни трансляция қилиш бўйича биринчи тажрибаси, «гапирувчи» илк йўлдоши эди.

Йўлдош узоқ муддатга мўлжалланмаганди, у орбитада атиги 34 кун «яшади». Бироқ АҚШнинг 34-президенти Дуайт Эйзенхауэр йўллаган хабарни узатиб, ўз номини тарихга ёзди: «Қўшма Штатлар президенти гапиряпти. Техника мўъжизаси космос орқали учиб бораётган йўлдош орқали сизларга мени тинглаш имконини берди. Хабарим оддий. Мен сиз ва бутун инсониятга Америка Ер юзида тинчликни исташини ва барча инсонларга яхши ният тилашини билдираман».

«Гапирувчи» йўлдош 13 кун давомида хабарлар жўнатиб турди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг