Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

FIFA The Best. Лука Модрич — йилнинг энг яхши футболчиси бўлди

FIFA The Best. Лука Модрич — йилнинг энг яхши футболчиси бўлди

Фото: «championat.com»

Кеча, 24 сентябрь санасида Лондон шаҳрида ФИФА таснифига кўра 2018 йилнинг энг яхши футболчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда «Реал Мадрид» ҳамда Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу соврин учун курашда у Криштиану Роналду ҳамда Муҳаммад Салоҳни ортда қолдирди.

Шунингдек, йилнинг энг чиройли голи соврини Муҳаммад Салоҳга, мавсумнинг энг яхши мураббийи Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешамга, энг яхши дарвозабон соврини Тибо Куртуага насиб этди.

Йилнинг рамзий терма жамоасидан эса қуйидаги футболчилар ўрин олди:

Дарвозабон: Давид де Хеа

Ҳимоячилар: Дани Алвес, Рафаэль Варан, Серхио Рамос, Марсело.

Ярим ҳимоячилар: Лука Модрич, Н'Голо Канте, Эден Азар.

Ҳужумчилар: Лионель Месси, Килиан Мбаппе, Криштиану Роналду.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг