Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Дутерте иккинчи муддатга номзодини қўймайдиган бўлди — Филиппин

Президент Дутерте иккинчи муддатга номзодини қўймайдиган бўлди — Филиппин

Фото: «South China Morning Post»

Филиппин президенти Родриго Дутерте ўзининг ўрнига кимлар мамлакатни бошқариши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Manila Times» газетасига асосланиб «РИА Новости» хабар берди.

«Кейинги президент Бикол (мамлакат минтақаларидан бири — таҳр.)дан бўлади. Сальседа ёки Эскудеродан бирини сайлайсиз», — деди Дутерте.

Франсис Эскудеро — собиқ сенатор ва Сорсогон провинцияси губернатори, Жоуи Сальседа — Албай провинциясининг мамлакат вакиллар палатасидаги одами.

Дутерте иккинчи марта сайловларга номзодини қўймаслиги айтди: «Номзодимни илгари сурмайман, ўзимни боғлаб қўйиш ниятим йўқ».

Президент, шунингдек, Давао шаҳри мэри — қизи Сара Дутерте-Карпионинг ҳам келажакда мамлакатни бошқаришини истамаслигини айтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг