Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Финляндия Россиядаги «текшир-текширлар» учун изоҳ талаб қилди

Финляндия Россиядаги «текшир-текширлар» учун изоҳ талаб қилди

Фото: «Морские вести России»

Финляндия Россиянинг портларида юк кемаларини текширишни кучайтирилиши муносабати билан Россиядан изоҳ олишни истайди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Сўнгги кунларда Россияда текширувлар ўтказиш учун еттита фин кемаси тўхтатилган. «Ҳелсингин Саномат» газетаси хабар беришича, бу воқеа Санкт-Петербург, Виборг, Уст-Луга ва Приморскда содир бўлган.

Финляндия бунга нима сабаб бўлгани ҳақида Россиядан сўраган, бироқ ҳали жавоб олмаган. Финляндия юк ташиш ассоциациясининг маълум қилишича, одатда, Финландия юк кемалари бошқа мамлакатларнинг расмий идоралари томонидан йилига ўртача икки марта чет эл портларида текширилади.

Финляндия транспорт ва коммуникациялар вазирлиги «текширув сабаблари ва асослари бўйича Россия томонидан жавоб кутишини» билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг