Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Формула-1» жамоаси бу йилги барча очколаридан маҳрум бўлди

«Формула-1» жамоаси бу йилги барча очколаридан маҳрум бўлди

Фото: «РИА Новости»

«Форс Индия» жамоаси ўз номини «Рэйсинг Пойнт Форс Индия»га ўзгартирди ва бўлғуси Бельгия гран-присида шу ном остида қатнашади, деб хабар бермоқда «Sportmail.ru»

Бу шуни англатадики, жамоа «Формула-1» мусобақаларининг 2018 йил мавсумида тўплаган барча очколари ва ўтган мавсумдаги мукофотларидан маҳрум бўлди. Бу фактни Халқаро автомобиль федерацияси расман тасдиқлади.

«Форс Индия» Конструкторлар кубогида 59 очко билан олтинчи ўринда кетаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Венгриядаги гран-при кунларида жамоада ташқи бошқарув жорий этилган, кейинчалик у «Уильямс» жамоаси пилоти Лэнс Строллнинг отаси — Лоуренс Стролл бошчилигидаги канадалик бизнесменлар концорциуми ихтиёрига ўтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг